Токио-2020. Яна бир ўзбекистонлик дзюдочи мусобақани тарк этди

Спорт 1707
image

Токио Олимпиадасида 6-кунги беллашувлар давом этмоқда. Бугун, 29 июль кунги дастурдан ўрин олган баҳсларда -100 кг вазн тоифасидаги дзюдочи Муҳаммадкарим Хуррамов нимчорак финалда япониялик жаҳон чемпиони Аарон Вольфга қарши татамига кўтарилди. 

Беллашувда япониялик спортчи ўзининг техник жиҳатдан кучли эканлигини кўрсатган ҳолда “иппон” баҳоси билан ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчи яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.

Энди Муҳаммадкарим Ҳуррамов аралаш жамоавий баҳсларда юришини давом эттиради. 

Шунингдек, Ҳуррамов чорак финалга чиқа олмагани сабабли бронза медали учун курашиш имкониятидан ҳам маҳрум бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 3.2
t
×