Токио-2020. Ўзбекистонлик оғир атлетикачи 6-ўринни эгаллаб, турнирни тарк этди

Спорт 2256
image

Токио Олимпиадасида 2-кун баҳслари давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган оғир атлетика баҳслари ҳам ўз якунига етди. Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Адҳамжон Эргашев терма жамоанинг ушбу йўналишдаги юришини бошлаб берди. -67 кг вазн тоифасида қатнашган спортчи олтинчи ўринни эгаллади.

Даст кўтариш машқини 139 килограмм билан якунлаган Эргашев силтаб кўтаришда 173 килограмм тошнинг ҳам масаласини ҳал қилди. Икки кураш бўйича қайд этилган 312 килограмм якунда спортчининг олтинчи ўринни эгаллашини таъминлади. Бу дастурда ғалаба Олимпия рекордини ўрнатган хитойлик Лижун Ченга насиб этди. Маълумот учун, у умумий ҳисобда 332 килограмм тош кўтарган.

Оғир атлетика, -67 кг:

1. Лижун Чен (Хитой) – 332 (145+187) кг;
2. Луис Москеро (Колумбия) – 331 (151+180) кг;
3. Мирко Занни (Италия) – 322 (145+177) кг

6. Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) – 312 (139+173) кг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таэквондочи Улуғбек Рашидовнинг финалда амалдаги жаҳон чемпиони британиялик Бредли Синденга қарши жангда ғалаба қозониб, Ўзбекистон терма жамоасига Токио-2020 даги илк олтин медални тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, ушбу медал ўзбек таэквондоси тарихида Олимпиада ўйинларида ютилган илк соврин ҳам ҳисобланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3.1
t
×