Токио-2020. Ўзбекистонлик курашчи медаль учун курашга қўшилди

Спорт 1754
image

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи Бекзод Абдураҳмонов медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Ҳозиргина -74 кг вазн тоифасининг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. Улардан бирида Бекзодни мағлуб этган россиялик Заурбек Сидаков ва қозоғистонлик Данияр Кайсанов тўқнаш келишди. Ушбу баҳсда Сидаковнинг қўли баланд келди ва олтин медаль учун кураш олиб борадиган бўлди. Бу эса Абдураҳмоновга бронза медали учун ўтиш босқичида курашиш имконини тақдим қилди.

Шу тариқа эртанги дастурда Абдураҳмонов ўтиш босқичида Гвинея-Бисау вакили Мидана Аугисто билан курашади. Абдураҳмонов уни мағлуб эта олса, бронза медали учун Данияр Кайсановга қарши гиламга чиқади.

Шунингдек, эртага бўлиб ўтадиган -97 кг вазн тоифасининг қуръа натижалари маълум. Унга кўра, ўзбекистонлик Магомед Ибрагимов дастлабки даврани туркиялик Сулаймон Караденизга қарши ўтказади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3
t
×