Токио-2020. Ўзбекистонлик эркин курашчининг эртанги рақиби маълум бўлди

Спорт 2416
image

Эртага, 9 август куни Токиода давом этаётган XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг эркин кураш мусобақаларида 74 кг ва 125 кг вазн тоифасидаги спортчилар гиламга тушади.

Бугун, 4 август куни мазкур вазн тоифаларидаги иштирокчилар учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Жумладан, -74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов ҳимоя қилади. Қуръа натижасига кўра ўзбекистонлик спортчи нимчорак финалда Пуэрто-Рико вакили Франклин Матос Гомезга қарши гиламга чиқади.

Агар Абдураҳмонов нимчорак финалда ғалаба қозонса, у ҳолда чорак финалда россиялик Заурбек Сидаков ҳамда Гвинея-Биссау вакили Аугусто Мидана ўртасидаги беллашув ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3
t
×