Токио-2020: ўзбекистонлик дзюдочилар умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди

Спорт

image

Кеча, 29 август куни Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара дзюдо баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Унда ўзбекистонлик пара дзюдочилар 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Биринчи поғона озарбайжонлик дзюдочиларга насиб этди. Уларнинг ҳисобида 6 та олтин ва 2 та бронза медаль бор. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдиришга эришди.

Эркаклар
-66 кг Учқун Қуронбоев – олтин медаль 
-73 кг Феруз Сайидов –  олтин медаль 
-81 кг Довурхон Кароматов – кумуш медаль 
-100 кг Шариф Ҳалилов – бронза медаль 

Аёллар
-57 кг Парвина Самандарова – кумуш медаль 
-63 кг Нафиса Шерипбоева - бронза медаль

Маълумот учун, Рио Паралимпиадасида Ўзбекистон пара дзюдо терма жамоаси 3 та олтин 1 кумуш ва 7 та бронза медаль қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Паралимпиада Учқун Қуронбоев Пара дзюдо Парвина Самандарова Нафиса Шерипбоева Довурхон Кароматов Феруз Сайидов Шариф Ҳалилов

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг