Токио-2020. Ўзбекистонлик бешкурашчи сўнгги баҳс олдидан 4 поғона юқорилади

Спорт 1820
image

Бугун, 7 август куни замонавий бешкураш бўйича эркаклар ўртасидаги беллашувларга ҳам старт берилди. Унда ўзбекистонлик Александр Савкин ҳам иштирок этмоқда.

Қиличбозлик баҳсларидан сўнг 142 очко билан 36-поғонада турган Савкин, 200 метрга сузиш беллашувидан сўнг 1 поғона юқорилашга эришди. Ушбу дастурда у масофани 2 дақиқа 6.64 сония вақтда сузиб ўтди. Бу орқали Александр яна 297 очко ишлаб олди.

Шунингдек, чавандозлик баҳсларидан сўнг Савкин яна 4 поғона юқорилаб, 31-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги чиқиш олдидан спортчида 718 очко мавжуд. Соат 16:00 да сўнгги босқичга старт берилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3.3
t
×