Токио-2020. Ўзбекистонлик атлет финалга йўл олди!

Спорт 14733
image
-

Токио-2020 Олимпиадасида енгил атлетика баҳслари давом этмоқда. Бугун, 5 август куни ўзбекистонлик атлет Сафина Садуллаева саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, финал дастурида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Баландликка сакраш йўналишида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Садуллаева 1,95 метр баландликдан ўта олди. Умуман олганда, “А” ва “Б” гуруҳларида иштирок этган атлетлардан 14 иштирокчига 1,95 метрдан ўтиш насиб қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу дастурда қатнашган бошқа бир ўзбекистонлик спортчи Светлана Радзивил 1,90 метр билан саралашда қолиб кетди.

Ушбу йўналишнинг финал баҳслари 7 август куни Тошкент вақти билан соат 15:35 да бошланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 712
Рейтинг: 2.9
t
×