Токио-2020. Ўзбекистонлик 3 нафар парасузувчи финалга йўл олди

Спорт 3690
image

Хабарингиз бор, кеча 24 август куни Япония пойтахти Токиода ёзги паралимпия ўйинлари бошланди.

Мусобақанинг илк кунида сузиш спорт турида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирокини бошлади. 100 метрга баттерфлай усулида сузишда эркаклар ўртасида Музаффар Турсунхўжаев ва Ислом Асланов, аёллар ўртасида Шоҳсанам Тошпўлатова, Нигора Мирзоҳидова ва Муслима Одилова саралашда қатнашишди.

Натижада, Асланов 1-ўрин (26,35 сония), Турсунхўжаев 3-ўрин (26,72) ва аёллардан Тошпўлатова 1-ўринни (30,79) эгаллаган ҳолда финалга йўл олди. Мирзоҳидова ва Одилова эса саралашдан ўта олишмади.

Финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан 15:30 дан сўнг бошланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 252
Рейтинг: 3
t
×