Токио-2020. Ўзбекистонлик 2 эркин курашчининг рақиблари маълум бўлди

Спорт 2291
image

Эртага, 4 август куни Токио-2020 Олимпиадасининг эркин кураш мусобақасига старт берилади.

Қайд этиш керакки, Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик тўрт нафар эркин курашчи делегация шарафини ҳимоя қилади. Бироз аввал 4 август дастуридан ўрин олган, мусобақанинг биринчи куни ўтказиладиган баҳсларга қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра, ўзбекистонлик 57 кг вазн тоифасидаги эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев нимчорак финалда хитойлик Минг Ху Лиуга қарши гиламга чиқади. Агар у баҳсда ғалаба қозонса, чорак финалда Патрик Гилман (АҚШ) – Завур Угуев (Россия) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. 

86 кг вазндаги яна бир ўзбекистонлик курашчи Жавраил Шапиев эса нимчорак финалда икки карра жаҳон, икки карра Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, эронлик Ҳассан Язданичаратига қарши баҳс олиб боради. 

Баҳсларнинг аниқ вақтлари бугун, 3 август дастуридан ўрин олган барча учрашувлар ўз якунига етгач эълон қилинади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 3
t
×