Токио-2020: Ўзбекистон делегациясидан атиги бир спортчи қолди, эртага у финалда курашади

Спорт 12273
image

Эртага, 8 август куни Токио-2020 Олимпиадасининг ўн олтинчи, сўнгги кунидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Унда бир дона ўзбекистонлик спортчи финал баҳсида қатнашади.

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон Олимпия делегациясининг байроқдори ва +91 кг вазн тоифасидаги Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ярим финалда британиялик Кларк Фрейзерга қарши рингга кўтарилган эди ва муросасиз кечган жангда 5:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, финалга йўл олган эди. Ўзбекистонлик бокс юлдузи энди эртага, 8 августда АҚШлик Ричард Торрес Жуниорга финалда рингга кўтарилади. 

Ушбу жанг ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио-2020 даги энг сўнгги баҳси бўлади ва 9 август куни делегация тўлиғича Ўзбекистонга қайтиб келади.

Маълумот учун, Торрес икки йил аввал Баҳодир Жалоловга қарши Жаҳон чемпионатида тўқнаш келган эди ва ўшанда ўзбекистонлик боксчи рақибини нокаутга учратган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 745
Рейтинг: 3
t
×