Токио-2020. Ўзбекистон байроқдори финалда мағлуб бўлди 

Спорт 2573
image

Япония пойтахти Токио шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. Бироз аввал Ўзбекистон делегацияси байроқдори Муҳаммад Рехсимов пара енгил атлетиканинг F61 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳсида иштирок этди. 

Медаллар учун кечган курашда ўзбекистонлик Муҳаммад Рехсимов 13,26 метр натижа билан 6-ўринни эгаллади ва Паралимпия ўйинларидаги индивидуал юришини якунлади. Энди спортчи жамоавий чиқишларда иштирокини давом эттиради. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси Токио шаҳрига учиб кетишидан олдин байроқдорлар Муҳаммад Рехсимов ҳамда Нурхон Қурбонова бўлиши керак эди. Бироқ парвоз жараёнида Қурбонова коронавирусга чалинганлар билан яқин мулоқотда бўлгани боис карантинга олиниб, унинг ўрнига Шаҳноза Мирзаева байроқдор бўлган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 2.9
t
×