Токио-2020. Ўзбекистон 7-медални қўлга киритди

Спорт 8392
image

Япония пойтахти Токиода бўлиб ўтаётган ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. Ҳозиргина пара-пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Рўза Қўзиева иштирокидаги финал баҳслари ниҳоясига етди.

Баҳслар якунида Рўза 130 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 7 тага етди. Ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 2 та бронза медаллар қўлга киритилган.

Қайд этиш керак, бу медаль Ўзбекистон учун бугуннинг ўзида 4-си бўлди. Бунгача Нозимахон Қаюмова ва Моҳигул Ҳамдамова олтин, Элбек Султонов бронза медаль қўлга киритган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 470
Рейтинг: 3.1
t
×