Токио-2020. Сузиш баҳсларидан сўнг Фаҳрутдинова 22-ўринни қайд этди

Спорт 1396
image

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик бешкурашчи Алисе Фахрутдинова иккинчи дастурдаги иштирокини тугатди.

Регламентга кўра, спортчилар ушбу дастурда сузиш бўйича баҳс олиб боришди. 200 метр масофага кечган ушбу беллашувда Фаҳрутдинова 2 дақиқа 16.45 сония натижа қайд этди. Бу билан у ўз ҳисобига яна 278 очко қўшиб қўймоқда.

Икки дастур якуни бўйича ўзбекистонлик спортчи 474 очко билан 22-поғонада турибди. Ҳозирда спортчилар қиличбозлик бўйича қўшимча бонус очколари учун баҳс олиб боришмоқда. Кун охирида барча курашлар ўз якунига етади ва муносиблар соврин билан тақдирланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3.1
t
×