Токио-2020. Шоҳсанам Тошпўлатова медалга жуда яқин келган ҳолда уни қўлдан чиқарди

Спорт 1883
image

Япония пойтахти Токиода ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Бундан бироз аввал ўзбекистонлик пара сузувчи Шоҳсанамхон Тошпўлатова аёллар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича S13 класси финалида иштирок этди.

Тошпўлатова 400 метр масофани 4:36.65 дақиқада босиб ўтди. Бироқ бу натижа медаллар учун камлик қилди. Ушбу натижаси билан ўзбекистонлик спортчи 4-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, Шоҳсанамхон Тошпўлатова Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида яна 50 метрга эркин, 200 метрга комплекс ва 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича баҳсларда иштирок этади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×