Токио-2020. Шерзод Намозов бронза медалдан қуруқ қолди

Спорт 1194
image

Япония пойтахти Токиода ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Мусобақанинг пара дзюдо баҳсларида -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шерзод Намозов бронза медали учун кечган баҳсда руминиялик Алекс Болагага қарши татамига чиқди ва учинчи шидо сабаб мағлубиятга учради. 

Қайд этиш лозимки, рақиб спортчи баҳс давомида ўзбекистонлик спортчига очиқ жанг қилишга йўл қўймади ва ҳужум пайти татамига ётиб олди. Бу эса Намозовнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди. Шундан сўнг ҳакамлар Шерзодни учинчи шидо билан жазолади. 

Эслатиб ўтамиз, Намозов Рио Паралимпиадасининг олтин медали соҳиби ҳисобланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 9
Рейтинг: 3.3
t
×