Токио-2020. Сервер Ибрагимов финал йўлланмасига эга бўлди

Спорт 1466
image

Бугун, 31 августда бир нафар ўзбекистонлик спортчи Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этди.

Бундан бироз аввал Сервер Ибрагимов 10 метрга тўппончадан ўқ отиш бўйича саралашда иштирок этди. Спортчи 6 та уринишда жами 574 очко тўплаган ҳолда саралашда 4-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эътиборли жиҳати, у пешқадамлардан атиги 1 очко ортда қолган. 3-ўриндаги спортчи билан эса бир хил очко жамғарган.

Маълумот учун, Сервер Ибрагимов иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 11:30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Сервер Ибрагимов Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори ҳисобланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3.1
t
×