Токио-2020. Кетма-кет 4-бор Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Светлана турнирни тарк этди

Спорт 1700
image

Бугун, 5 август куни эрта тонгдан Токио-2020 Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган енгил атлетика баҳсларига старт берилди. Ушбу баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасидан иштирокларни бошлаб берган Екатерина Воронина узунликка сакраш секторидаги ўзининг чиқишини якунлади. Ўзининг севимли дастурларидан бири бўлган мазкур йўналишда Воронина 6,11 метр натижа қайд этиб, ўз гуруҳида учинчи ўринни қайд этди. Бу натижа унга 883 очко тақдим қилмоқда. Ҳозирча спортчи 4471 очко билан 19-поғонада кетмоқда.

Шунингдек, баландликка сакраш секторида иштирок этаётган ўзбекистонлик атлет Светлана Радзивил ҳам Токио-2020 билан хайрлашди. Спортчи саралаш доирасида 1,93 метр натижадан ўта олмади. 1,90 метр баландликни 3 уринишда забт этган Светлана ўз гуруҳида ўнинчи натижа қайд этмоқда. Қайд этиш жоиз, ушбу дастурда қатнашаётган бошқа бир ўзбекистонлик спортчи Сафина Садуллаева финал йўлланмаси учун яқин турибди. У ҳозиргача 1.93 метр натижа қайд этган. 1.95 метр ҳам забт этилса, катта эҳтимол билан финал дастурига йўл олади.

Маълумот учун, Светлана Радзивил Ўзбекистон делегацияси шарафини Олимпия ўйинларида кетма-кет тўртинчи бор ҳимоя қилиб келмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3.1
t
×