Токио-2020. Каноэда эшкак эшиш бўйича 2 ўзбекистонлик қиз ярим финалга йўл олди

Спорт 1914
image

Бугун, 6 август куни Токио Олимпиадасида каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу спорт тури бўйича Олимпия ўйинларида илк бор иштирок этаётган ўзбекистонлик қизлар Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова Токио-2020 Олимпиадасининг ярим финалига йўл олишди.

Жуфтлик дастурида 500 метр масофага ўтказилаётган мусобақада ушбу дебютант иштирокчилар чорак финалда 500 метр масофага кечган баҳсларини 2 дақиқа 04,854 сония билан ўз гуруҳларида тўртинчи ўринда якунлашди ва кейинги босқичга йўл олишди.

Иккинчи гуруҳда стартга чиққан ўзбекистонлик қизлар 2 дақиқа 04,450 сония вақт билан иккинчи бўлиб маррага етиб келди ва ярим финалга йўл олди. Энди улар эртага, 7 август куни ярим финал босқичида финал йўлланмаси учун стартга чиқади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3.1
t
×