Токио-2020, Футбол. Бразилия илк финалчига айланди, унинг рақиби яқин соатларда аниқ бўлади

Спорт 1727
image

Токио Олимпиадаси футбол турнири ҳам ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун, 3 август куни ярим финал доирасидаги биринчи ўйин ўтказилиб, дастлабки финалчи маълум бўлди.

Унда амалдаги чемпион Бразилия Мексикага қарши майдонга тушиб, асосий вақт ва қўшимча бўлимларда дуранг қайд этди — 0:0. Пенальтилар сериясида эса омад амалдаги чемпионга кулиб боқди — 4:1.

Натижада, Бразилия Олимпиада финалига йўлланма олди. Иккинчи финалчи номи эса бугун ўтказиладиган Япония – Испания учрашувидан кейин маълум бўлади.

Финал баҳси 7 август куни соат 16:30 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3.2
t
×