Токио-2020. Футбол баҳсларида бронза медаллар ўз эгасини топди

Спорт 2553
image

Токиода давом этаётган ёзги Олимпиадада эркаклар футболи бўйича бронза медаллари учун баҳслар ўтказилди.

Мексика ҳамда Япония терма жамоалари беллашувида Америка қитъаси вакиллари мезбон Япония олимпиячилари устидан 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. 

Голларга Мексика сафида Кордова, Васкес ҳамда Вега муаллифлик қилган бўлса, Япониянинг ягона голи яримҳимоячи Митома номига ёзилди.

Шу тариқа, Мексика терма жамоаси Токио Олимпиадаси футбол мусобақасининг бронза медалларига сазовор бўлишди. 

Эслатиб ўтамиз, Мексика ярим финалда Бразилиядан, Япония эса Испаниядан мағлуб бўлиб, 3-ўрин учун курашга қўшилишган эди. Мусобақанинг финал баҳси эса эратага, 7 август куни Тошкент вақти билан 16:30 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3.1
t
×