Токио-2020. Фаҳрутдинова қиличбозлик бўйича 22-ўринни эгаллади — ютуқ учун олдинда 4 та баҳс бор

Спорт 1953
image

Бугун, 5 август куни Токио Олимпиадасида аёллар ўртасидаги замонавий бешкурашнинг илк йўналиши ҳисобланган қиличбозлик спорт турида баҳслар ўтказилди. Унда 36 спортчи бир-бири билан қисқа муддатли жанг ўтказди.

Қоидага кўра, ҳар бир жанг учун бир дақиқадан вақт ажратилади ва унда биринчи бўлиб шпагасини (қилич) рақибга текказган спортчи ғолиб чиққан ҳисобланади. Ажратилган вақт давомида қиличбозлар очкони қўлга киритмаса, ҳар иккисига мағлубият ёзилади. Ғалаба учун эса 6 балл берилади.

Бугунги баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик Алисе Фахрутдинова 35 та баҳснинг 16 тасида ғалаба қозонган бўлса, 19 тасида мағлубиятга учради. Натижада у 196 балл жамғарди ҳамда 22-ўринга жойлашди.

Умумий ҳисобда 274 очко жамғарган германиялик Анника Шлеу эса якунда якка пешқадам бўлиб олди.

Энди спортчилар эртага, 6 август куни қолган 4 та йўналиш — сузиш (200 метрга эркин услубда), от йўрттириш (конкур), югуриш ва ўқ отиш машқларини бажариб, керакли очколарини жамғаришади. Кун якунида эса совриндорлар номи аниқ бўлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.3
t
×