Токио-2020: Эртага яна бир қанча ўзбекистонлик спортчилар баҳсларга киришади. Улар кимлар?

Спорт 7650
image

Эртага, 7 август куни Токио-2020 Олимпиадасининг ўн бешинчи кунидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Унда бир қанча ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўз иштирокини амалга оширади.

Эрта тонг, соат 05:30 да каноэда эшкак эшиш спорт тури бўйича жуфтлик баҳсларида Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокиров навбатдаги баҳсларга киришади. Улар бугун, 6 август куни чорак финал баҳсларида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олган эди.

Соат 06:00 да бадиий гимнастика бўйича гуруҳ баҳслари бўлиб ўтади. Яккалик баҳсларда иштирок этувчи Сабина Тошкенбоева коронавирусга чалиниб қолгани боис унинг ўрнига иштирок этган Екатерина Фетисова ҳам эртага бу баҳсларда қатнашади.

Соат 07:35 да каноэда эшкак эшиш спорт тури бўйича жуфтлик баҳсларида Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокиров кун дастуридан ўрин олган навбатдаги баҳсларга киришади.

Соат 10:35 да замонавий бешкураш бўйича Александр Савкин баҳсларни бошлайди.

Соат 15:35 да енгил атлетикачи Сафина Саъдуллаева куннинг энг муҳим баҳсига киришади. У финалга йўл олган ўзбекистонлик илк енгил атлетикачи бўлиб турибди. Агар у баҳсларда ғолиб чиқса, делегацияга 3-олтин медални олиб келади.

Шу билан, Ўзбекистон делегациясининг эртанги дастурдан ўрин олган барча учрашувлари ўз ниҳоясига етади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 418
Рейтинг: 3
t
×