Токио-2020: Эртага яна 9 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади. Улар кимлар?

Спорт 12302
image

Эртага, 31 июль куни Токио-2020 Олимпиадасининг саккизинчи кунидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Унда 9 нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам қатнашади.

  • Эрта тонг, соат 07:00 дан бошлаб Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг 6 та аъзоси (3 нафар эркак, 3 нафар аёл) Нидерландия терма жамоасига қарши жамоавий беллашувларда иштирок этади. Яккама-якка баҳслар ўз якунига етгани боис, энди улар жамоавий баҳсларда иштирок этишади.
  • Соат 07:30 да 2016 йилги Рио Олимпиадаси олтин медали соҳиби, боксчи Шаҳобиддин Зоиров 48-52 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда рингга кўтарилади.
  • Соат 08:00 да ўқ отиш бўйича аёллар вакили Мухтасар Тоҳирова баҳсларга киришади. 
  • Соат 08:50 да эса 57-63 килограмм вазн тоифасидаги боксчи Элнур Абдураимов рингга кўтарилади. Шу билан, ўзбекистонлик спортчиларнинг 31 июль кунги дастурдан ўрин олган баҳслари ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 июль куни фақатгина бир спортчи – Райҳона Қодирова кунни ғалаба билан якунлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 524
Рейтинг: 3
t
×