Токио-2020: Эртага яна 8 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади. Улар кимлар?

Спорт 17040
image

Эртага, 5 август куни Токио-2020 Олимпиадасининг ўн учинчи кунидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Унда 8 нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам қатнашади.

Эрта тонг, соат 05:10 да енгил атлетиканинг баландликка сакраш тури бўйича 2 спортчи — Светлана Радзивил ҳамда Сафина Саъдуллаева баҳсларга киришади;

Соат 05:40 да енгил атлетиканинг кўпкураш тури бўйича Екатерина Воронина ўз баҳсини ўтказиш учун гиламга тушади;

Соат 07:00 да 2 эркин курашчи — Ғуломжон Абдуллаев ҳамда Жавраил Шапиев бронза медали учун кураш баҳсларига киришади;

Соат 07:50 да эркин кураш бўйича -74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи Жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов нимчорак финал баҳсига киришади. Бу босқичда унга Пуэрто-Рико вакили Франклин Матос Гомез қаршилик қилади

Соат 09:00 да ўзбекистонлик икки нафар замонавий бешкурашчи Алисе Фаҳрутдинова ҳамда Александр Савкин баҳсларга киришади.

Шу билан, Ўзбекистон делегациясининг эртанги дастурдан ўрин олган барча учрашувлари ўз ниҳоясига етади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 761
Рейтинг: 3
t
×