Токио-2020: Эртага яна 6 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади. Улар кимлар?

Спорт 10100
image

Эртага, 29 июль куни Токио-2020 Олимпиадасининг олтинчи кунидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Унда 6 нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам қатнашади.

Эрта тонг, соат 7:20 дан бошлаб академик эшкак эшиш спорт тури бўйича Шаҳбоз Холмурзаев ҳамда Собир Сафаралиев ўз баҳсларини ўтказади. Аҳамиятли жиҳати, уларнинг эртанги ўйинлари учун медаль берилмайди. Сабаби улар илк баҳсларда енгилгани боис, кейинги беллашувларни шунчаки ўринларни аниқлаб олиш учун ўтказади.

Соат 7:30 да дзюдочи Муҳаммадкарим Ҳуррамов татамига кўтарилади. Бугун, 28 июль куни Ўзбекистон делегацияси дзюдочиси Давлат Бобонов бронза медалини қўлга киритгани боис, дзюдога ҳам жиддий эътибор қаратилади.

Соат 8:05 да эса Ўзбекистон учун нафақат куннинг, балки ҳафтанинг ҳам энг муҳим баҳси бўлиб ўтади. Терма жамоанинг байроқдори, боксчи Баҳодир “Big” Жалолов рингга кўтарилади.

9:05 да аёл боксчи Турсуной Раҳимова навбатдаги босқич учун рингга чиқади. Илк босқичда у польшалик Сандра Драбикка қарши -51 килограмм вазн тоифасида баҳсга киришган эди ва рақиби устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришганди. Бу билан у Олимпия ўйинларида ғалаба қилган илк ўзбекистонлик боксчи қиз сифатида тарихга кирганди. Унинг эртанги дастурдан ўрин олган рақиби туркиялик Бусе Наз Чакирўғлу бўлади.

Сўнгги иштирокчи 13:15 дан бошлаб ўз баҳсини ўтказади. Боксчи Фанат Қаҳрамонов делегацияга медаллар олиб келиш йўлида рингга кўтарилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси беш кун ичида битта олтин ва битта бронза медални қўлга киритди: 25 июль куни таэквондочи Улуғбек Рашидов финалда британиялик рақибидан устун келган бўлса, бугун, 28 июль куни Давлат Бобонов туркиялик рақибини енгиб, бронза медалларни қўлга киритди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 424
Рейтинг: 3
t
×