Токио-2020: Эртага яна 6 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади. Улар кимлар?

Спорт 10263
image

Эртага, 6 август куни Токио-2020 Олимпиадасининг ўн тўртинчи кунидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Унда 6 нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам қатнашади.

  • Соат 05:30 да каноэда эшкак эшиш спорти бўйича жуфтлик вакиллар — Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова баҳсларга киришади;
  • Соат 06:20 да бадиий гимнастика бўйича Сабина Тошкенбоеванинг ўрнини эгаллан Екатерина Фетисова учрашувларни бошлайди. Эслатиб ўтамиз, Сабина коронавирусга чалингани боис Екатерина унинг ўрнини эгаллади;
  • Соат 07:00 да эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун ўтиш баҳсида гиламга кўтарилади. У ушбу босқичда Гвинея-Бисау вакили Мидана Аугисто билан курашади. Абдураҳмонов уни мағлуб эта олса, бронза медали учун Данияр Кайсановга қарши гиламга чиқади;
  • Соат 07:55 да яна бир эркин курашчи Магомед Ибрагимов баҳсларга киришади;
  • Соат 10:35 да бешкурашчи Алисе Фаҳрутдинова курашларни бошлайди.

Шу билан, Ўзбекистон делегациясининг эртанги дастурдан ўрин олган барча учрашувлари ўз ниҳоясига етади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 506
Рейтинг: 2.9
t
×