Токио-2020: Эртага яна 6 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади. Улар кимлар?

Спорт 8563
image

Эртага, 3 август куни Токио-2020 Олимпиадасининг ўн биринчи кунидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Унда 6 нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам қатнашади.

  • Эрта тонг, соат 05:00 да енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш тури бўйича Руслан Қурбонов баҳсларга киришади ва делегациянинг кун дастуридан ўрин олган учрашувларига старт беради;
  • Соат 07:15 да -52 кг вазн тоифасида Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров филиппинлик Карло Паламга қарши чорак финал баҳсида рингга кўтарилади;
  • Соат 08:00 да -63 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Элнур Абдураимов Арманистон вакили Ованнес Бачков билан жанг қилади;
  • Соат 08:20 да юнон-рум кураши бўйича Рустам Ассакалов ўз баҳсларига киришади.
  • 13:00 да аёллар ўртасидаги -60 кг вазнда Олимпия ўйинлари иштирокчиси Райҳона Қодирова бразилиялик Жаҳон чемпиони Беатрис Феррейрага қарши қийин беллашувда рингга кўтарилади;
  • Соат 15:50 да эса оғир атлетикачи Акбар Жўраев ўз чиқишини намойиш этади. Шу билан ўзбекистонлик спортчиларнинг 3 август дастуридан ўрин олган баҳслари ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, бугун 2 август куни ўз баҳсини ўтказган ўзбекистонлик Суҳроб Хўжаев ва Жалгасбой Бердимуродов ўз юришини мағлубият билан якунлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 365
Рейтинг: 3
t
×