Токио-2020: Эртага яна 6 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади. Улар кимлар?

Спорт 8568
image

Эртага, 30 июль куни Токио-2020 Олимпиадасининг олтинчи кунидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Унда 6 нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам қатнашади.

Эрта тонг, соат 07:55 да -100 кг вазн тоифасидаги дзюдочи Бекмурод Олтибоев ўз баҳсини ўтказиш учун татамига кўтарилади. Хабарингиз бор, 28 июль куни ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов делегацияга иккинчи медални ютиб берган эди. 

Соат 08:35 дан бошлаб боксчи Бобоусмон Батуров -69 килограм вазн тоифасида навбатдаги босқичдаги жанги учун рингга кўтарилади.

Соат 13:15 да аёллар бокси бўйича -60 килограмм вазн тоифасида Райхона Қодирова рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун бошқа ўзбекистонлик аёл боксчи Турсуной Раҳимова ҳакамлар қарорига кўра мусобақани тарк этди.

15:05 да уч хатлаб сакраш спорти бўйича аёллар вакили Роксана Худоярова баҳсларга киришади. 15:35 да эса сузувчи Наталья Критинина эркин усулда 50 метрга сузиш бўйича беллашувларини бошлайди. 

Шу билан Ўзбекистон делегациясининг 30 июль кунги баҳслари ўз якунига етади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси беш кун ичида битта олтин ва битта бронза медални қўлга киритди: 25 июль куни таэквондочи Улуғбек Рашидов финалда британиялик рақибидан устун келган бўлса, кеча, 28 июль куни Давлат Бобонов туркиялик рақибини енгиб, бронза медалларни қўлга киритган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 368
Рейтинг: 3
t
×