Токио-2020: Эртага яна 5 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади. Улар кимлар?

Спорт 10507
image

Эртага, 1 август куни Токио-2020 Олимпиадасининг тўққизинчи кунидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Унда 5 нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам қатнашади.

  • Эрта тонг, соат 05:50 да енгил атлетиканинг узунликка сакраш спорт тури бўйича Дарья Резниченко баҳсларга киришади. 
  • Соат 07:05 да юнон-рум курашчиси Элмурот Тасмуродов Ўзбекистон делегациясининг ушбу спорт турида Токио-2020 мусобақасидаги илк юришини бошлаб беради.
  • 07:20 дан бошлаб эса яна бир юнон-рум кураши аъзоси Мўминжон Абдуллаев баҳсларга киришади.
  • Соат 09:15 да Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг байроқдори, супер оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони ҳисобланувчи Баҳодир Жалолов ярим финал баҳсларига киришади. Эртанги жангни ютган тақдирда у финалга йўл олади.
  • 15:50 да кун дастуридан ўрин олган ягона ўзбекистонлик аёл спортчи ўз чиқишини намойиш этади. Оғир атлетика аъзоси Кумушхон Файзуллаева делегациянинг 1 августдаги чиқишларига якун ясаб беради.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 июль куни иккита спортчи — Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Элнур Абдураимов ўз юришларини ғалаба билан якунлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 503
Рейтинг: 3
t
×