Токио-2020: Эртага яна 5 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади. Улар кимлар?

Спорт 14597
image

Эртага, 4 август куни Токио-2020 Олимпиадасининг ўн иккинчи кунидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Унда 5 нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам қатнашади.

Эрта тонг, соат 06:05 да каноэда эшкак эшиш спорти бўйича Нилуфар Зокирова баҳсларга киришади ва делегациянинг кун дастуридан ўрин олган учрашувларига старт беради;

Соат 06:25 да навбатдаги каноэда эшкак эшувчи Дилноза Раҳматова баҳсларга киришади;

Соат 07:30 да 86 кг вазндаги яна бир ўзбекистонлик курашчи Жавраил Шапиев эса нимчорак финалда икки карра жаҳон, икки карра Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, эронлик Ҳассан Язданичаратига қарши баҳс олиб боради;

Соат 07:55 57 кг вазн тоифасидаги эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев нимчорак финалда хитойлик Минг Ху Лиуга қарши гиламга чиқади. Агар у баҳсда ғалаба қозонса, чорак финалда Патрик Гилман (АҚШ) – Завур Угуев (Россия) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади;

Соат 11:00 да кун дастуридан ўрин олган энг сўнгги ўзбекистонлик спортчи, делегация байроқдори, +91 кг вазнда дунё рейтинги етакчиси Баҳодир Жалолов британиялик Фрейзер Кларкка қарши ярим финал жангида рингга кўтарилади.

Шу билан 4 август дастуридан ўрин олган ўзбекистонлик спортчиларнинш баҳслари ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Ўзбекистонлик атлетлар Токио-2020 да умумий 2 та олтин ва 1 та бронза медалларни қўлга киритди. Олтин медалларни таэквондочи Улуғбек Рашидов ва оғир атлетикачи Акбар Жўраев, бронза медални эса дзюдочи Давлат Бобонов қўлга киритди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 663
Рейтинг: 3
t
×