Токио-2020: Эртага яна 4 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади. Улар кимлар?

Спорт 6274
image

Эртага, 28 июль куни Токио-2020 Олимпиадасининг бешинчи кунидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Унда 4 нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам қатнашади.

Эрта тонг, соат 7:00 дан бошлаб дзюдочилар Гулноза Матниёзова ҳамда Давлат Бобонов даянга кўтарилишади. Максимум бешта жангда ғолиб чиққан тақдирда улар олтин медални қўлга киритишлари мумкин бўлади. Ҳамма жанглар шу куннинг ўзидаёқ ўтказилади.

Соат 8:35 да боксчи Миразизбек Мирзахалилов рингга кўтарилади. Ўзбекистон делегациясининг энг кучли жиҳати ҳисобланувчи боксдан кўпчиликнинг умиди катта. Шу туфайли, ундан ҳамма ғалаба кутади.

Тошкент вақти билан соат 16:25 да эса яна бир ўзбек боксчиси Дилшод Рўзметов ўз жангини ўтказади. Шу билан, ўзбекистонлик спортчиларнинг кун дастуридан ўрин олган чиқишлари ўз якунига етади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси тўрт кун ичида биргина олтин медални қўлга киритди: 25 июль куни таэквондочи Улуғбек Рашидов финалда британиялик рақибидан устун келди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 297
Рейтинг: 3
t
×