Токио-2020. Чорак финалда мағлуб бўлган Болтабоев бронза медали учун курашади

Спорт 1233
image

Хабарингиз бор, бугун тонгда -81 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик дзюдочи Шарофиддин Болтабоев болгариялик Ивайло Ивановни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олган эди.

Чорак финалда эса у австриялик Шамил Борчашвилига қарши жанг қилди. Муросасиз, тенг курашларга бой ўтган баҳсда Болтабоев “Golden Score”да имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, Шарофиддин Болтабоев бронза медали учун ўтиш жангида грузиялик Тато Григалашвилига қарши татамига чиқадиган бўлди. Агар Тато мағлуб этилса, Шарофиддин бронза медали учун жангга киришади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тахминан соат 13:30 дан сўнг бошланади.

Маълумот учун, Шарофиддин Болтабоев Ўзбекистон терма жамоасининг Токио-2020 да иштирок этаётган энг сўнгги дзюдочиси ҳисобланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 2.9
t
×