Токио-2020. Бугуннинг ўзида 5-медаль қўлга киритилди

Спорт 6248
image

Япониянинг Токио шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Бугун, 28 август куни ўзбекистонлик пара дзюдочи Парвина Самандарова делегацияга Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг навбатдаги медалини тақдим қилди. Спортчи финал беллашувларини бошлаб берди.

-57 кг вазн тоифасида курашган вакил финалда озарбайжонлик Севда Валиевага қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган баҳсда Самандарова вазари баҳоси билан имкониятни бой бериб қўйди ва делегация ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Паралимпия ўйинларидаги медаллари 3 тадан олтин ва кумуш ҳамда 2 та бронзага етди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 396
Рейтинг: 3
t
×