Токио-2020. Бугуннинг ўзида 3-олтин медаль қўлга киритилди!

Спорт 6763
image

Япония пойтахти Токиода ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Бироз аввал пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчи Феруз Саидов финалда қозоғистонлик Темиржан Даулетга қарши ўз баҳсини якунлади.

Қизиқарли ва муросасиз кечган курашда Саидов иппон баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Феруз Саидов Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган эди. 

Ушбу натижадан сўнг, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 9 тага етди: 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза. Шунингдек, бугун яна 2 та финал баҳси бор.

Олтин медаль учун:
-81 кг: Довурхон Караматов – Ҳусейн Раҳимли (Озарбайжон)

Бронза медали учун:
-63 кг: Нафиса Шерипбоева – Марта Арса (Испания)

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 392
Рейтинг: 3
t
×