Токио-2020. Бобонов чорак финалда амалдаги Европа чемпиони билан тўқнаш келади

Спорт 1062
image

Бугун, 28 июль куни тонгда Токио-2020 Олимпиадасидан ўрин олган дзюдо бахслари старт олди. 

Унда -90 кг вазн тоифасида кураш олиб бораётган ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов нимчорак финалда украиналик Кежо Набалини мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди.

Бобонов чорак финалда грузиялик Лаша Бекаурига қарши татамига чиқади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Бекаури амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади.

Жанг Тошкент вақти билан тахминан 10:30 дан кейин бошланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3.1
t
×