Токио-2020: Бекзод Абдураҳмонов бронза медаль учун курашади

Спорт 2077
image

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг -74 кг вазн тоифасидаги вакили Бекзод Абдураҳмонов ўтиш босқичида ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди. 

Гвинея-Биссау вакили Аугусто Миданага қарши беллашувда Абдураҳмонов катта қийинчиликсиз ғалаба қозонди. Энди у кечки дастурда бронза медали учун қозоғистонлик Данияр Кайсановга қарши гиламга чиқади. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан соат 15:35 да бошланади. 

Бунга қадар чорак финалда россиялик Заурбек Сидаковга мағлуб бўлган Абдураҳмонов, рақиби финалга қадар етиб боргани сабабли бронза медали учунг ўтиш баҳсида иштирок этиш имтиёзини қўлга киритган эди. 

Маълумот учун, Рио Олимпиадасида эркин курашда иккита, юнон-рум курашида 1 та бронза медаль қўлга киритилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 3.1
t
×