Токио-2020. Бекмурод Олтибоев турнирни 7-ўринда якунлади

Спорт 1343
image

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг яккалик беллашувлари ўзбекистонлик спортчилар учун ўз поёнига етди. Энг оғир вазн тоифасида кечган баҳсда Бекмурод Олтибоев делегация шарафини ҳимоя қилди.

Украиналик Якив Хамнога қарши бронза медали учун ўтиш босқичида кечган беллашувда спортчи “Вазари” баҳоси билан имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа у яккалик баҳсларини еттинчи ўринда якунлади.

Эртага аралаш жамоавий йўналишда ўзбекистонлик атлетлар ўз иштирокларини давом эттиришади. Унда делегациянинг дастлабки рақиби Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.1
t
×