Токио-2020. Абдураҳмонов Ўзбекистонга 4-медални олиб келди

Спорт 11515
image

Маҳоратли эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди. Абдураҳмонов шоҳсупага кўтарилиш учун кечган беллашувда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди.

Бу босқичда ўзбекистонлик спортчига 2019 йилги ЖЧ совриндори Данияр Кайсанов рақиблик қилди. Беллашув давомида тезкор ҳаракатлари ва абжирлиги билан ажралиб турган Абдураҳмонов якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, делегация ҳисобига яна бир медални қўшиб қўймоқда. Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар 2 тадан олтин ва бронзани ташкил этиб турибди.

Қайд этиш жоиз, 2 карра ЖЧ совриндори, 2 карра Осиё ўйинлари чемпиони Абдураҳмонов 5 йил муқаддам Рио-2016 Олимпиадасида ушбу босқичда имкониятни бой бериб қўйган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 446
Рейтинг: 3
t
×