Токио-2020. Ҳусниддин Норбеков 2 карра Паралимпия чемпиони!

Спорт 5710
image

Ўзбекистонлик пара-енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди.

Норбеков ҳозиргина ядро улоқтириш дастурида ўз ғалабасини тантана қилди. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик спортчи 16:13 метр натижа билан энг яхши кўрсаткични қайд этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16 та (6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза)га етди. 

Эслатиб ўтамиз, Норбеков Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони ҳамдир.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 311
Рейтинг: 3
t
×