Тоққа кўтарилиш бўйича жаҳон чемпиони бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Спорт

image

Тоққа кўтарилиш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, франциялик Люси Дуади бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, 16 ёшли спортчи дўстлари билан бирга уйи яқинидаги қояларга чиққан. Шунда у сирпаниб кетади ва 150 метрли жарликка қулайди. Франция тоққа чиқиш федерацияси веб-сайтида берилган баёнотга кўра, ҳодиса тутқичлар билан жиҳозланган иккита машғулот зоналари ўртасида бўлган.

Дуади Токио Олимпиадасига киритилган боулдеринг – турли йўналишда тоққа кўтарилиш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган. 2019 йилдан бошлаб спортчи катталар мусобақаларида қатнашди. 2020 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этиши керак эди.

Люси Дуади 2020 йилнинг ноябрь ойида 17 ёшни қаршилаши керак эди.

Франция тоғ жандармияси ҳодиса тафсилотларини ўрганишни бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг