Тоғли Қорабоғдаги сулҳ бир ой ўтиб бузилди. Баку ва Ереван бир-бирини айблаяпти

Олам

image

Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли кучлари Тоғли Қорабоғда ҳужумга ўтганини маълум қилди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.

Мудофаа идораси баёнотига кўра, ҳужум Эски Тоғлар ва Хцаберд аҳоли пунктлари йўналишида бошланган. Вазирлик арман ҳарбийлари ҳужумни қайтариш учун тегишли чораларни кўраётганини таъкидлаган.

Россия Мудофаа вазирлиги сулҳ тузилгандан бери илк бор ўт очишни тўхтатиш режими бузилганини тасдиқлаган. Аммо ҳодиса тафсилотларини маълум қилмаган.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев сулҳнинг бузилиши Арманистон томонининг провокациясидан сўнг юз берганини маълум қилди. Мамлакат Мудофаа вазирлиги провокацияга муносиб чора кўрилганини ва ҳозирда ўт очишни тўхтатиш режими қайта тикланганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Озарбайжон ва Арманистон ўртасида фаол қуролли тўқнашувлардан бошланганда расмий Тошкент ҳолатга муносабат билдириб, томонларни муросага чақирганди. Ушбу масалани ЕХҲТнинг Минск гуруҳи доирасида ҳал этилиши кераклигини айтганди. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни аллақачон бошлади. 

Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.

Кейинчалик, Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар кучлар назоратидаги ҳудудларда миналардан тозалаш ишларини давом эттираётгани хабар қилинди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия қўшинлари Қорабоғда беш йилдан кўпроқ қолишидан умидворлигини билдирди. Пашинян ТАСС нашрига берган интервьюсида ушбу беш йиллик давр нимага асосланиб белгилангани ва шу вақт ичида нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди

Пашинянга кўра, Россия тинчликпарвар кучлари минтақада хавфсизлик ва барқарорлик кафолатларини яратиши зарур. Унинг қўшимча қилишича, РТКнинг Тоғли Қорабоғда бўлиш муддати беш йил билан чекланиб қолмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Тоғли Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг