ТИВ: “Чегарада қолаётган ўзбекистонлик ҳайдовчилар автомобилларини ташлаб кетишни рад этган”

Олам

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг 11 нафар фуқароси Президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаати пайдо бўлгани, фуқаролар Эрон ва Туркманистон ўртасидаги чегара постида қолиб кетаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу масала юзасидан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборот берди.

Ахборотда 2020 йилнинг 7 март куни Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги элчихонаси коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилиши сабабли 700 га яқин ҳайдовчи, жумладан, 11 нафар Ўзбекистон фуқароси “Лутфобод” ва “Сарахс” чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқланди. 

Таъкидланишича, элчихонанинг консуллик бўлими 23 февралдан буён мазкур ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб келмоқда. Маълум бўлишича, улар транспорт воситаларини божхона постларида қолдириб ватанга қайтишни рад этишган. 

“Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Aшхабод шаҳарларидаги элчихоналари вазиятни назоратга олган ҳамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Эрон ва Туркманистоннинг тегишли органлари билан доимий мулоқот олиб бормоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Туркманистон

Баҳолаганлар

332

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг