Тиббиёт ходимларига ишда ҳижобда юришга тақиқ бекор қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан тиббиёт ходимларига “ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юриш” бўйича тақиқ олиб ташланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирининг "Одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи қабул қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 20 январдаги 34-буйруғига асосан тиббиёт ходимлари ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришлари тақиқланган эди. Эндиликда ушбу буйруқ бекор қилинган.

Шу ўринда депутат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмаслигини таъкидлаб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳижоб

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг