Тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди – “Тошшаҳартрансхизмат”

Жамият

image

Аввалроқ, республика бўйлаб ҳудудлараро ҳаракат қилувчи ва жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ҳаракати жорий йилнинг 17 августидан бошлаб қайта тикланиши ҳақида хабар берган эдик.

“Тошшаҳартрансхизмат”AЖ ахборот хизмати пойтахтда жамоат транспорти ҳаракати тикланиши юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳаракат вақтида санитария-эпидемиологик орасталикни сақлаш мақсадида транспорт воситаларини дезинфекциялаш қатъий назоратга олинади. Ҳар куни йўналишга чиқиш олдидан ҳайдовчи ва чиптачининг тана ҳарорати тиббий меъёрда бўлган ҳолда, тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланиб иш фаолиятига руҳсат берилади.

Йўналишга чиқиш олдидан “Тошшаҳартрансхизмат” AЖ таркибидаги ҳар бир автосаройда барча автобус тўлиқ дезинфекция қилинади. Қолаверса, ҳар бир йўналишдан қайтган автобус қайта дезинфекциядан ўтказилади. 

Хабарда айтилишича, санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти фаолияти жорий йилнинг 22 мартидан тақиқланиб, 8 июндан қайта рухсат берилган эди. Аммо эпидемиологик вазият ёмонлашгач, 10 июль санасидан бошлаб барча жамоат транспортлари ва автотранспорт воситаларининг ҳаракати яна чекланди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг