Тез орада “Реал Мадрид” янги ўйинчисини таништиради

Спорт 4158
image

Эртага, 21 июль куни “Реал Мадрид” янги ўйинчиси Давид Алабанинг тақдимот маросимини ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ўйинчининг трансфери 28 майда эълон қилинганди. Тақдимотдан сўнг стадионда матбуот анжумани ўтказилади.

Алаба ўтган мавсум “Бавария” таркибида 43 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ва тўртта ассист қайд этган. У Мюнхен клуби сафида жами 26 та соврин қўлга киритган, уларнинг орасида 2 та ЕЧЛ кубоги ҳам бор.

“Transfermarkt” портали футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Австрияликнинг "Реал" билан шартномаси 5 йилга мўлжалланган. У Мадрид клубига эркин агент сифатида бориб қўшилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 2.9
t
×