ОТМга кириш учун топшириладиган тестлар сони ва баҳолаш мезони аниқ бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 13-сон баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. 

Унга кўра, барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.

Математика - 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.

Ўзбекистон тарихи - 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан - 30 та савол.
Ҳар бири учун 3,1 баллдан.
Максимал балл – 93 балл.

2-фан - 30 та савол.
Ҳар бири учун 2,1 баллдан.
Максимал балл – 63 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

Умумий ҳолда, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, комиссия баёни билан таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, ҳам тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон ДТМ тест

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг