Tesla энг машҳур электромобилни ишлаб чиқаришни тўхтатди

Технология

image

Америкалик Tesla автомобиллари ишлаб чиқарувчиси Калифорниядаги заводида ўзининг энг машҳур модели – “Model 3” нинг чиқарилишини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда “Bloomberg” ўзининг манбаларига асосланиб ёзмоқда.

Электромобиллар жорий йилниг 22 февралидан 7 мартигача йиғилмайди. Компания ходимларга 22 ва 23 февраль кунлари учун иш ҳақи тўлашини айтди, аммо 28 февраль ва 1-3 март кунлари учун таътил олишни маслаҳат берган. Янгиликлар фонида компания акциялари премаркетда 3,4 фоизга пасайиб, ҳар бир акция учун 716,6 долларни ташкил этган.

22 февраль, душанба куни Tesla акциялари 2020 йил сентябридан бошлаб 8,6 фоизга пасайиб, рекорд пасайишни қайд этди. Қимматли қоғозлар қийматининг пасайиши, бошқа нарсалар қатори, компания раҳбари Илон Маскнинг бир неча кун олдин Биткоин ва Ethereum крипто-валюталарининг ставкалари юқори кўринишга эга эканлигини ёзган твитлари билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг