Термизда ҳарбий хизматни ўтаётган йигит вафот этди

3-саҳифа

image

Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилаётган оддий аскар вафот этди. Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги воқеа тафсилотларини очиқлади. 

Қайд этилишича, Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилаётган оддий аскар К.Қ.  соғлиги бўйича шикоят қилганлиги сабабли 11 ноябрь куни Марказий ҳарбий клиник госпиталга ётқизилган. 

Тиббий текширувлар натижасида бемор К.Қ. “юракнинг ўнг бўлмачасида контраст тўлдириш дефекти (тромб), кўкс оралиғида ҳажмли хосила, икки томонлама гидроторакс” аниқланган. 14 ноябр куни бемор шошилинч равишда “ American Hospital” клиникасида кардиохирург консултациясига олиб борилган. 

“Бемор ҳаёти учун ташхис ва жарроҳлик операцияси ўта хавфли ҳисобланади. Аммо ҳаётий кўрсатмаларга асосан жарроҳлик операциясини бажариш лозимлиги сабабли клиникада госпитал мутахассислари иштирокида жарроҳлик операцияси ўтказилган. 

Беморнинг умумий аҳволи ўтказилган жарроҳлик операциясига мос равишда оғирлигича қолган.  Ўтказилган реанимацион чора тадбирларга қарамасдан беморда биологик ўлим қайд этилган”, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

755

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг