Телпакни алкотестер қилган ЙПХ ходими “ҳайфсан” олди

Жамият

image

Аввалроқ Нукусда Йўл-патруль хизмати ходими З.Мадетов бош кийимини ечиб, ҳайдовчи Қ.А.нинг спиртли ичимлик истеъмол қилганини аниқлаш мақсадида ундан пуфлашини сўрагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижаси ҳақида маълумот берди.

Текширув хулосасига кўра, хизмати мобайнида “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Мадетовга нисбатан "Қаттиқ ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарёда ҳам шунга ўхшаш вазият юз берди. ЙПХ ходими ҳайдовчининг ичган-ичмаганини текшириш учун бир марталик стакандан фойдаланмоқчи бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг