Telegram’да гуруҳли видеоқўнғироқлар қачон ишга туширилиши эълон қилинди

Технология

image

Гуруҳли видеоқўнғироқлар Telegram мессенжер чатларида жорий йилнинг май ойида пайдо бўлади. Бу ҳақда компаниянинг баёнотида айтилган.

“Май ойида Telegram’ни гуруҳ видеоқўнғироқлари учун кучли платформага айлантириб, овозли суҳбатларимизга видеони ҳам қўшамиз. Экранни алмашиш, шифрлаш, шовқинларни пасайтириш, иш столи ва планшетларни қўллаб-қувватлаш – буни замонавий видеоконференцалоқа воситасидан кутишингиз мумкин”, дейилади Павел Дуровнинг Telegram каналида жойлаштирилган хабарда.

Видеоқўнғироқлар Telegram’да 2020 йил августида пайдо бўлди. 

“2020 йил дунёда видеоқўнғироқ қилиш учун ишончли воситалар кераклигини кўрсатди ва бугун биз Android иловасида видеоқўнғироқларнинг альфа версиясини ишга туширмоқдамиз”, дея изоҳ берганди ўша пайтда компания.

Telegram асосчиси Павел Дуров 2020 йил 24 апрелда платформада гуруҳли видеоқўнғироқлар функцияси пайдо бўлишини эълон қилганди. Лекин у аиқ саналарни очиқламаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг